Суриядаги кетма-кет портлашлар оқибатида камида 101 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Agence France-Presse’га асосланиб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Портлашлар Суриянинг Латакия вилоятида жойлашган Жабла ва Тартус шаҳарларида юз берган. Reuters ахборотига кўра, портлашлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган.
«РИА Новости»нинг полициядаги манбаси берган ахборотга кўра, портлаш натижасида асосан тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)