Яман жанубидаги Адан шаҳрида икки портлаш юз берди. Бу ҳақда, Associated Press агентлигига асосланиб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлган.
Портлашдан бири полиция бўлинмаси яқинида юз берган: автомобиль портлаши оқибатида 20 га яқин одам ҳалок бўлган.
Иккинчи портлаш эса Яман армиясига чақириқ бўлимида юз берган. Ҳар иккала портловчи ускунани террорчи-ҳудкушлар ҳаракатга келтирган.
Изоҳ (0)