Япония ва Панама расмийлари солиққа оид маълумотларни алмашиш бўйича келишиб олди. Бу «Панама архиви»га оид ҳали якунига етмаган можаро билан боғлиқ эканлиги изоҳланмоқда, дея хабар беради «Газета.ru».
Келишув томонлар бу билан боғлиқ ички жараёнларни йўлга солиб олганидан кейин имзоланиши ва расмийларга офшор ҳудудидаги компаниялар ҳисоб-рақамлари ҳақида автоматик тарзда маълумот олишига имкон бериши билдирилмоқда.
Панама учун бундай битим мамлакат офшор ҳудудларига оид ҳужжатлар дунё юзини кўрганидан кейинги биринчи келишув бўлади.
Изоҳ (0)