Европа Иттифоқи мамлакатлари Россияга нисбатан санкцияларни яна олти ойга узайтиришни режалаштирмоқда. Bloomberg’нинг аниқлашича, Евроиттифоққа аъзо 28 мамлакатнинг бари бу ташаббусни маъқулламоқда. Бироқ, «РБК»нинг ёзишича, санкциялар масаласида якуний қарор қабул қилинганича йўқ.
Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқига аъзо 28 мамлакат вакилларининг барчаси санкциялар Минск келишувлари тўлиқ бажарилганидан сўнггина бекор қилиниши керак, деган фикрда. Бу фикрни, Bloomberg’нинг ёзишича, санкцияларнинг жорий этилиши учун энг кам рағбат кўрсатган мамлакатлар ҳам маъқулламоқда.
Аввалроқ Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро Париж Москвага нисбатан санкцияларни бекор қилишни хоҳлашини, бироқ ҳозир бунинг учун зарур шарт-шароит йўқлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)