Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин чекишни ташлади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб, Daily Mail маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
33 ёшли Ким Чен Ин ашаддий кашанда сифатида танилган, унинг қўлида сигарета тутиб турган кўплаб суратлари шундан далолат беради. Бироқ шу йил март ойида Шимолий Корея етакчиси зарарли одатни ташлаш ва шу тариқа чекишга қарши кураш миллий кампаниясини бошлаб беришга қарор қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, КХДР эркакларининг ярмидан ортиғи кашандаликка ружу қўйган, бу эса Осиёдаги энг ёмон кўрсаткичдир. Энди мамлакат расмийлари мазкур муаммо билан жиддий шуғулланиш ниятида. Жумладан, чекишга қарши кураш дастури доирасида фуқароларга никотин сақичлари ва дориларини тарқатиш мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)