Миср ҳарбийлари EgyptAir авиакомпаниясига тегишли бедарак йўқолган самолёт бўлакларини Искандариядан 290 километр шимолий йўналишда топди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бундан ташқари, йўловчиларнинг шахсий буюмлари ҳам топилгани ҳақида хабар берилмоқда.
EgyptAir авиакомпаниясининг Париждан Қоҳирага учаётган A320 самолёти 19 май, пайшанба куни Ўртаер денгизи устидан учиб ўтаётган вақтда радарлардан йўқолиб қолган эди.
Самолёт бортида 66 киши — 56 нафар йўловчи, экипажнинг етти нафар аъзоси ва хавфсизлик хизматининг уч ходими бўлган.
Изоҳ (0)