Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бир йил муқаддам ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинган шахс автобус бекатида турган икки аёл ва олти болани уриб кетди. Бунинг оқибатида тўрт ёшли бола ҳалок бўлди, қолган жабрланувчилар шифохонага ётқизилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» Жанубий Қозоғистон ички ишлар департаменти матбуот хизматига асосланиб.
Маълум бўлишича, Audi-100 ҳайдовчиси 1997 йилда туғилган ўсмирдир. У тезликни оширгани боис бошқарувни қўлдан бой бергани айтилмоқда.
Шифохонага ётқизилган аёллар 1984 йили, беш нафар бола эса 2007, 2009 ва 2010 йилларда туғилган. Айни пайтда аёллар оғир аҳволда реанимацияда жон талашмоқда.
Воқеа юзасидан суд олди суриштируви бошлаб юборилди, жиноий иш қўзғатилди. Автомобиль ҳайдовчиси вақтинчалик сақлаш изоляторига ташланди.
Изоҳ (0)