АҚШ Конгресси сенати Зика вирусининг тарқалишига қарши курашиш учун 1,1 миллиард доллар ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Тегишли қарор учун палата аъзоларидан 68 нафари овоз берган бўлса, 30 нафар аъзоси қарши овоз берган. Маъқулланган сумма Оқ уй мазкур эҳтиёжлар учун дастлаб сўраган маблағдан 800 миллионга камдир.
Аввалроқ Конгресс қуйи палатаси юқоридагига ўхшаш қонун лойиҳасини қабул қилган эди, бироқ унда 622 миллион доллар ажратиш кўзда тутилган. Шу муносабат билан сенатор ва конгрессменлар иккита ҳужжатни маъқуллаши лозим, шундан кейин ягона матн имзо учун АҚШ президенти Барак Обамага юборилади.
Изоҳ (0)