19 май, пайшанба куни Миср бош вазири Шариф Исмоил Париждан Қоҳирага учаётган, Ўртаер денгизи устида ғойиб бўлган А-320 йўловчи самолёти қидируви билан боғлиқ вазиятни назорат қилиш учун Қоҳира халқаро аэропортига етиб келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
EgyptAir авиакомпанияси йўқолган самолёт йўловчиларининг Қоҳира аэропортига етиб келаётган қариндошлари учун махсус зал ажратилганлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, EgyptAir авиакомпаниясининг MS804 рейси билан Париждан Қоҳирага учаётган йўловчи самолёти 19 май, пайшанба куни эрта тонгда Миср ҳаво ҳудудида радарлардан ғойиб бўлди. Унинг бортидаги йўловчи ва экипаж аъзолари (жами 66 киши) Миср, Франция, Буюк Британия, Ироқ ва Саудия Арабистони фуқаролари бўлган.
Самолёт «Шарл-де-Голль» аэропортидан Париж вақти билан 23:09 да (Тошкент вақти билан 2:09) парвоз қилган ва Қоҳирага маҳаллий вақт бўйича 3:05 (Тошкент вақти билан 06:05) да етиб келиши керак эди. У Қоҳира вақти бўйича 3:45 да радарлардан ғойиб бўлган. Самолёт йўқолган ҳудудда Миср ва Греция авиацияси қидирув ишларини амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)