Unique Pink дея номланган нок шаклидаги ноёб пушти бриллиант Женевада, Sotheby’s аукционида рекорд сумма — 31,5 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Бу қачондир фавқулодда ёрқин пушти олмос учун тўланган энг юқори нарх», — дея журналистларга маълум қилган аукцион уйи вакили Дэвид Беннетт (ўтган йил ноябрида 16,08 қиротли Sweet Josephine пушти бриллианти 28,5 миллион долларга сотилганди).
Бриллиантнинг оғирлиги 15,38 қирот (карат) бўлиб, у осиёлик хусусий шахс томонидан харид қилинган. Sotheby’s олмосни дастлаб 28—38 миллион долларга баҳолаганди.
Изоҳ (0)