Баландлиги 70 метр, 362 метр узунликдаги, 18 та палубага эга, 6,78 минг йўловчи ва 2,1 минг экипаж аъзосига мўлжалланган кемани АҚШнинг Royal Caribbean International компанияси буюртма қилди. Унинг 32 ой давом этган қурилиши Франциянинг Сен-Назер кемасозлик корхонасида амалга оширилди, қиймати эса 1 миллиард доллардан иборат бўлди.
Harmony of the Seas 20 ресторан, 23 бассейн, музда учиш майдони, казино, театр, спорт заллари ва майдонлари, шунингдек, 50 дарахт, 10 мингдан зиёд ўсимлик мавжуд боғга эга.
Кема 22 май куни илк йўловчиларини бағрига олади ва Саутгемптондан Роттердамга саёҳатга жўнайди. 26 май куни Шербурга қисқа муддатга сафар қилади, 29 майда эса лайнер учун ёзги база бўлиб қоладиган Барселонага йўл олади.
Изоҳ (0)