АҚШ собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва сенатор Берни Сандерс 17 май, сешанба куни Кентукки штатида бўлиб ўтган праймеризда деярли дуранг натижага эришди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
CNN маълумотларига кўра, бюллетенларнинг 99 фоизи ҳисоблаб чиқилган ва уларнинг якунларига кўра, Клинтон 47,2%, Сандерс эса 46,2% овоз тўплаган. NBC канали ҳам собиқ биринчи хонимнинг кичик устунлигини эътироф этди.
New York Times нашрининг билдиришича, Клинтонда делегатларнинг 2240 овози бор, у Демократлар партиясининг ёзда бўлиб ўтадиган съездида АҚШ президентлигига номзод сифатида расман илгари сурилиши учун яна 143 овоз олиши кифоя. Сандерс делегатларнинг 1473 овозини йиққан ва энди унда рақибини қувиб ўтиш имконияти қолмади.
Изоҳ (0)