АҚШнинг Microsoft корпорацияси Хитойнинг Foxconn компанияси шуъба корхонаси — FIH Mobile билан 350 миллион долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Engadget хабар бермоқда.
Шартномага мувофиқ, компания Microsoft’нинг Nokia бренди остида мобил телефонлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бизнеси устидан назоратни қўлга олади. Келишув доирасида, шунингдек, FIH Mobile АҚШ корпорациясининг Ханойдаги фабрикасини тасарруф қилади. Nokia телефонларини ишлаб чиқарувчи 4,5 минг ходимга Foxconn’га ишга ўтиш таклиф қилинади. Смартфонлар Windows 10 операцион тизимини қўллаб-қувватлашда давом этади.
Foxconn заводларида iPhone ва бошқа истеъмол электроникаси ишлаб чиқарилади.
Изоҳ (0)