Google’нинг Android қурилмалар учун мўлжалланган махсус мобил дастури — Google Keyboard (ўзбекчасига — Google Клавиатура)да ўзбек тили учун ҳам Gesture Typing — қўл узмасдан ёзиш имконияти қўшилди. Бу имконият мобил дастурнинг сўнгги — 16 майдаги янгиланишидан сўнг пайдо бўлди.
Қўл узмасдан ёзиш функциясининг қулайлиги шундаки, бирор сўзни ёзиш учун ҳар бир ҳарфнинг устига босиб чиқиш шарт эмас — сўзнинг биринчи ҳарфи устига босиб туриб, бармоқни, қўл узмасдан туриб, бошқа ҳарфлар устида юргизиб чиқиш кифоя — Google Клавиатура керакли сўзни аксарият ҳолларда тўғри чиқариб бера олади.
Google Клавиатура ўзбек тилини кўпдан бери қўллаб-қувватлайди — бирор сўзни ёзаётганда мобил дастур аввал киритилган сўзлар, бошқа фойдаланувчилар томонидан киритилган сўзлар ёки ўзидаги база орқали сўзнинг тўлиқ шаклини, турланишларини таклиф қилади.
Баъзан шундай ҳам бўладики, нафақат бир сўзни, балки бутун бир гапни ҳам Google’нинг ўзи (suggestion’лар воситасида) «ёзиб беради».
Google Клавиатура ўзбек тилини фақат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси бўйича қўллаб-қувватлайди, клавиатурада лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги o‘ ва g‘ ҳарфлари, тутуқ белгиси алоҳида тугмаларда кўрсатилган.
Изоҳ (0)