Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳридаги фан ва технологиялар институти мутахассислари организмга имплантация қилинадиган қурилмаларнинг (масалан, кардиостимуляторлар) узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган митти қуёш батареясини яратди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Инсон организмига ўрнатиладиган тиббий қурилмаларнинг оддий батареялари беш-саккиз йилда ишдан чиқади. Шундан сўнг уларни алмаштириш учун қайта амалиёт ўтказишга тўғри келади. Бизнинг ихтиро электр энергияси етишмовчилиги муаммосини ҳал этиш имконини беради, шунингдек, икки соат қуёшдан қувват олиш сутка давомидаги фаолият учун хизмат қилади», — деб таъкидлади институт олимлари.
Қурилма инсон сочининг ўн бешдан бири қалинлигидаги эгилувчан пластинадан иборат. 647 микроватт кучга эга батарея майдони эса 0,07 квадрат сантиметрдан ошмайди.
Изоҳ (0)