Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Эстония билан чегара яқинида Россиянинг бешта ҳарбий самолётига ҳамроҳлик қилиш учун яна ҳавога кўтарилди, деб ёзади «Газета.ru» Британия мудофаа муассасасига таяниб.
Самолётлар радиолокация Эстониянинг шимолий ва ғарбий чегаралари яқинидаги халқаро ҳаво ҳудудида бир нечта нотаниш самолётларни аниқлагач, ҳавога кўтарилган. Британия ҲҲК тўртта Су-27 қирувчиси ва Ил-20 разведкачисини топган ва уларга ҳамроҳлик қилган.
Бу бир ҳафта ичида Россия ҳарбий-космик кучлари самолётларига минтақада Эстонияга жойлаштирилган Британия ҲҲК ҳамроҳлик қилиши билан боғлиқ иккинчи воқеадир.
Изоҳ (0)