Twitter 140 та белги билан чегараланган матнда линклар ва илова қилинган суратларни ҳам ҳисобга олишни бас қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади TJournal.
Компаниядаги манбаларига таяниб, Bloomberg хабар беришича, линкларни ҳисобга олишнинг янги қоидалари яқин икки ҳафта ичида кучга киради.
Компаниядагилар бу маълумотни изоҳлаганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Twitter фойдаланувчиларга ҳозирги 140 белги ўрнига 10 минггача белгидан иборат ҳажмдаги постларни жойлаштириш имкониятини беришни режалаштираётгани айтилган эди. Аммо кейинроқ компания ижрочи директори Жек Дорси чеклов кучда қолишини маълум қилди.
Изоҳ (0)