ИШИД жангарилари 17 май, сешанба куни Ироқнинг Анбар вилоятида армия ва шиа кўнгиллилари блокпостига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Al Jazeera телеканалига кўра, худкуш террорчилар Бағдоддан 70 километр узоқликдаги Румайла манзилида жойлашган ҳарбийлар марраларида 11 та миналаштирилган автомобилни портлатди. Бунинг оқибатида 60 нафар аскар ҳалок бўлди, камида 150 киши жароҳатланди. 30 ҳарбий-транспорт воситаси сафдан чиқарилди.
Террорчиларнинг ҳужуми Мосул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича операция ҳозирланаётгани ҳақидаги хабарлар асносида содир этилгани билдирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)