Таиланд расмийлари Андаман денгизидаги Симилан ороллари таркибига кирувчи Ко Тачай оролини сайёҳлар ташрифи учун ёпиб қўйиш ниятида. Мансабдорлар ўз қарорини орол экологиясини тиклаш зарурияти билан изоҳламоқда, дея хабар беради «РБК».
«Симилан» миллий боғининг бир қисми ҳисобланган орол май ўрталаридан октябрь ойи ярмигача ёпилади. Бироқ сайёҳларга ушбу муддат якунланганидан кейин ҳам Ко Тачайга келиш ман этилиши тахмин қилинмоқда.
«12 квадрат километр майдонга эга орол аслида саёҳат учун мўлжалланмаган. Унинг пляжи нари борса 70 кишини сиғдириши мумкин, лекин баъзан унда 1000 га яқин киши жойлашади. Устига-устак, орол сайёҳлик қайиқлари ва таом сотиладиган дўкончаларга тўлиб кетади. Шу сабабли Ко Тачай ўзини йўқотиб бормоқда», — дея қайд этган Бангкокдаги Касетсарт қишлоқ хўжалиги университети вакили.
Изоҳ (0)