Ҳиндистон 15 май, якшанба куни тутиб олувчи ракетанинг синовини муваффақиятли амалга оширди. 7,5 метр узунликдаги ракета Одиша штатидаги синов полигонидан учирилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Қурилмага Бенгал қўлтиғидаги кемадан учирилган «ер-ер» туркумидаги «Притхви» баллистик ракетаси нишон бўлиб хизмат қилди. Ракета Ер атмосфераси қатламларида тутиб олинган ва йўқ қилинган.
Изоҳ (0)