Ироқ пойтахтида 17 май, сешанба куни содир этилган портлашларда 60 га яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бағдоддаги уч портлашда 58 киши нобуд бўлди, 90 га яқин одам жароҳатланди.
Биринчи портлаш шаҳар шимолидаги Аш-Шааб туманидаги бозорда содир бўлди ва 38 киши ҳаётдан кўз юмди. Портлаш худкуш аёл томонидан содир этилгани хабар қилинмоқда.
Бағдод жанубидаги Ар-Рашидда миналаштирилган автомобилнинг портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Асосан шиалар истиқомат қиладиган Мадинат ас-Садр туманида юз берган яна бир портлаш 14 кишини ҳаётдан олиб кетди.
Изоҳ (0)