Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари Орол денгизи ҳудудига хитойлик экспертлар комплекс экспедициясини юбориш ҳақидаги алмашув нотасини имзолади. Бу ҳақда «Правда Востока» газетаси маълумотига таяниб, «Газета.uz» хабар беради.
Экспертлар техник-иқтисодий тадқиқотларни тайёрлаш ва уларни босқичма-босқич амалга ошириш учун ҳудудда ижтимоий-иқтисодий, экологик вазиятни яхшилашга йўналтирилган устувор лойиҳаларни танлаб олишни режалаштирмоқда.
Лойиҳа мақсади катта буталардан дарахтзорларни яратиш орқали Орол денгизи минтақасидаги экологик кескинликни юмшатиш ҳисобланади. Бу эса туз ва чанг чиқитларини камайтириш, биологик хилма-хилликни қайта тиклаш ва балиқчилик соҳасини ривожлантиришга имкон беради.
Изоҳ (0)