Тошкентдаги Роҳат айланасидан Паркент бозорига олиб борувчи Оҳангарон йўлида 16 май, душанба куни катта тирбандлик кузатилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» ва «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳларида фото- ва видеохабарлар қолдирилган.
UZ24’нинг ёзишича, тирбандлик Оҳангарон йўлининг Тузель қўрғонидан ўтувчи қисмида кузатилган. Нашр хабарига кўра, тирбандликка ёмғир ва ундан кейин юзага келган катта кўлмаклар сабаб бўлган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг баъзилари тирбандликка светофор ишламаётганини сабаб қилиб кўрсатган, айни вақтда, бошқа бир гуруҳ фойдаланувчилар светофор ишлаётгани, йўл назоратчилари вазиятни тартибга солишга уринаётганини ёзган.
Аввалроқ Тошкентда ёғингарчилик сабаб шаҳарнинг бир қатор кўчалари сувга тўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)