КХДР Жанубий Кореянинг бирлашишга йўналтирилган ҳар қандай таклифларини эшитишга тайёр. Бу ҳақда бугун, 16 май куни мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг Корея меҳнат партияси съездидаги ярим оролни бирлаштириш бўйича сўзлари муносабати билан чоп этилган Шимолий Корея ҳукумати, сиёсий партиялари ва жамоатчилик ташкилотларининг қўшма баёнотида айтилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Агар Жанубий Корея мустақил миллий бирлашишга ёрдам берадиган таклиф билан чиқса, КХДР уни қўллаб-қувватлайди», — дейилади баёнотда.
Шу билан бирга, ҳужжатда таъкидланишича, расмий Сеул икки томонлама муносабатларни яхшилаш учун ҳаракат қилиши ва бу йўлда тўғри қадамлар ташлаши лозим.
Баёнотда, шунингдек, Жанубий Кореянинг ядровий қурол муаммосига муносабати танқид остига олинди.
Изоҳ (0)