16 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонга учувчисиз қурилмаларни олиб киришда истиснога йўл қўйилади. 2015 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон ҳудудига учувчисиз учиш қурилмалари олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланиш ман этилганди.
2. Хитой Оролбўйи минтақасига экспертларни юборади. Ўзбекистон ҳукумати эса у ерда балиқчиликни ривожлантирмоқчи.
3. Telegram’да юборилган хабарни 2 кун ичида таҳрирлаш мумкин бўлди. Хабарни ўзгартириш учун уни ажратиб, «Таҳрирлаш» тугмасини босиш керак. Даҳшатли имконият!
4. Хонанда Шоҳруххоннинг тўйи санаси маълум бўлди. Келиннинг кимлигини яширишяпти, лекин бу борадаги тахминлар 99,9 фоизга тўғри чиқса керак.
5. Кун мавзуси — ёмғир. Кеча ёмғир ёғди, бугун ҳам ёғди, эртага ҳам ёғади; ёмғир сабаб Тошкент кўчалари сувга тўлди, тирбандликлар бўлди + «сув йўллари» очилди; булутлар ва чақмоқлар эса — гўзал!
Изоҳ (0)