Испания Ла Лигасининг сўнгги турида олтин эмас, кумуш медаллар билан чекланган Мадриднинг «Реал» клуби устози Зинедин Зидан, мамлакат чемпиони «Барселона» бу муваффақиятга ҳақли эканини таъкидлаб ўтди.
«Мен бахтлиман ва эришган натижамиз билан фахрланаман», — деб Зиданнинг сўзларидан иқтибос келтирган «Чемпионат». — «38-турдан кейин биз ҳеч нарсани ўзгартира олмаймиз. ‘Барселона’ чемпионликни қўлга киритди, улар бунга ҳақли эдилар. Ҳозир фақатгина Чемпионлар Лигаси финали ҳақида ўйлашимиз керак», — деди «Реал» клуби бош мураббийи.Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)