• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Сотқин»да Чандиқ, «Барон»да Сулаймонийнинг ёрдамчиси: фильмларга пробасиз олинадиган Алихан

    «Сотқин»дани Чандиқ, «Барон»даги Сулаймонийнинг ёрдамчиси каби роллари эътиборга тушган Алихан (Нурмуҳаммадхон Ҳусниддинов) яқин вақт ичида премераси ўтказилиши кутилаётган «Ойқиз эртаги» эртак-фильмида ҳам бош роллардан бирини ижро этган. Фильм премераси арафасида журналист Феруз Муҳаммад билан суҳбатлашган Алихан ўз тахаллуси, кинога кириб келиши, Голливуддаги фаолияти, ўйнаган фильмлари, продюсерлик фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

    «Ойқиз эртаги» фильмида лавҳа

    «Ойқиз эртаги» фильмида лавҳа

    — Режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг «Мирзо Улуғбек» номли тарихий фильми ва ундаги ролингиз ҳақида гапириб берсангиз.— «Мирзо Улуғбек»дан аввал Баҳодир Йўлдошевнинг «Жаннатдаги бўри» ва «Ўлим фариштаси» номли фильмларида ўйнаганман. Биринчисида иккинчи даражали ролни ижро этган бўлсам, иккинчисида бош қаҳрамон сифатида гавдаланганман. «Мирзо Улуғбек» фильмида эса Мирзо Улуғбекнинг энг содиқ шогирди образида намоён бўламан. Фильмда Голливуд актёрлари ҳам суратга тушмоқда, масалан, Арманд Ассанте.

    — Нега Алихан тахаллусини танлагансиз?— Асл исмим Нурмуҳаммадхон Ҳусниддинов. АҚШдаги ўқишимни тугатгач, Голливудга борганман ва кинодаги фаолиятимни шу ерда бошлаганман. Голливуд суратга олинган 20—25 фильмнинг оммавий саҳналарида мексикалик, мўғул, финляндиялик, камбожалик кабиларнинг ролларини ўйнаганман. Чет эллик устозларим актёрнинг исми қисқа, чиройли, эсда қоларли бўлиши керак, дерди. Асл исмимдан жуда фахрланаман, бироқ америкаликларнинг қўлига паспортимни берсам ҳам, исмимни айта олмас эди. Шу сабаб АҚШда ўзимни Алихан деб таништирар эдим, шундан сўнг мени Али деб чақира бошлашган. Умуман санъат оламида асл исми эмас, тахаллуси билан ижод қиладиганлар талайгина.

    Фото: Алихан

    Фото: Алихан

    — «Барон» фильмидаги ролингиз, кичик бўлса-да, кўпчиликка манзур бўлди. «Барон-2»да ҳам рол ўйнасангиз керак. Сизда «Барон-2» ҳақида бирор тасаввур борми?— Ролнинг катта-кичиги бўлмайди. Мисол учун, бош ролда ўйнаб, ҳеч кимнинг эсида қолмаслик мумкин, аммо кичик ролни маромига етказиб ижро қилиш орқали кўпчиликнинг ёдида қолиш мумкин. Бошида «Барон»дан тушган таклифни рад қилмоқчи ҳам бўлганман, аммо с’ёмка жараёнида фильмни рад қилмаганимдан жуда хурсанд бўлдим. «Барон-2» фильмида катта рол берамиз, дейишган. Ҳозир режиссёр Рустам Саъдиев сценарий устида ишламоқда. Сценарий тайёр бўлмагунича, фильм ҳақида ҳеч нарса дея олмайман.

    — «Ойқиз эртаги» номли эртак-фильм кўпчилик томонидан кутилмоқда. Бу фильмда қандай рол ижро этгансиз?— «Ойқиз эртаги»нинг премерасини ўзим ҳам кутяпман. Кўпинча салбий қаҳрамонни гавдалантираман. Тўғриси, ёмонларнинг ролини ўйнаш ўзимга ҳам ёқади. Аммо «Ойқиз эртаги»да ижобий қаҳрамон ролини ўйнаганман. Фильм ҳақиқатан ҳам юқори савияда, катта иштиёқ билан суратга олинди. Фильмда қаҳрамонимнинг ёшлик, ўрта ёшдаги ва кексайган даврини кўрсатиб берганман. Фильмнинг қисқа лавҳаларини кўриб, ўзим ҳам ҳайратландим. Фильмга, ижодий жамоага гап бўлиши мумкин эмас.

    «Ойқиз эртаги» фильмида лавҳа

    «Ойқиз эртаги» фильмида лавҳа

    — Рустам Саъдиев, Баҳодир Йўлдошев, Акбар Бектурдиев — учаласи ҳам тан олинган режиссёрлардан. Уларнинг ҳар бири бир вақтда фильм олса ва Сизга рол таклиф қилса, биринчи қай бирининг таклифини қабул қилган бўлардингиз?— Қизиқ савол бўлди. Айнан бу режиссёрнинг фильмига борардим, деб айта олмайман, аммо учаласининг ҳам таклифини рад қилмасдим. С’ёмка шундай жараёнки, келишиб ишласа бўлади. Режиссёр актёрларни тушунади, тушуна олади. Ҳеч бир режиссёр: «Душанба келсанг келдинг, бўлмаса сени фильмимда суратга туширмайман», демайди. Ижодкор одам ҳар қандай вазиятда ҳам бошқа бир ижодкорни тушунади.

    — «Барон» фильмининг бюджети 1,5 миллиард сўмни, «Ойқиз эртаги»ники эса 1,6 млрд сўм ташкил қилади. Мазкур фильмлардаги иштирокингиз учун қанча гонорар олгансиз?— Бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Бир нарсани айтишим мумкин — давлат буюртмасига асосан суратга олинаётган фильмларда актёрларга тўланадиган маблағ олдиндан белгилаб қўйилган бўлади. Хоҳланг Улуғбек Қодиров бўлинг, хоҳланг Фарруҳ Соипов, фарқи йўқ — нархни тортиша олмайсиз. Ўйнамайман, деб рад қилишингиз мумкин, ҳеч ким Сизни мажбурлай олмайди. Аммо ҳар бир актёр санъатни севади, оладиган даромади у қадар кўп бўлмаса ҳам, аввало Ватани учун, мухлислари учун фильмда рол ижро этади. Хусусий студияларнинг фильмлари бўлса, «Менга фалонча пул берасан», деб бемалол маълум бир нархни айтишингиз мумкин. Шундай актёрлар борки, пул бўлса бўлди — сценарий, савия, ижодий жамоанинг умуман аҳамияти йўқ. Бундай актёрларни ҳурмат қилмайман.

    «Ойқиз эртаги» фильмида лавҳа

    «Ойқиз эртаги» фильмида лавҳа

    — Продюсерлик фаолиятингиз ҳақида ҳам тўхталсангиз.— Ҳозир бир фильм устида ишлаяпман, бу фильм Ватан ҳақида, одам савдоси, бугунги кунда одамлар азият чекаётган, алданиб қолаётган мавзуларни қамраб олади. Бу продюсерлик фаолиятимдаги биринчи фильм бўлади. Баҳодир Йўлдошевнинг «Ўлим фариштаси» фильмида ҳам продюсерлик ишим бор, аммо фильм тайёр бўлмагани учун бу фильмда ундай қилдим, бундай қилдим деб олдиндан айта олмайман. «Тимур» деган фильмни бошлаяпман, ушбу фильмда ҳам бош қаҳрамонни ҳам продюсерликни ўз бўйнимга олганман. Менимча мазкур фильмни Айюб Шаҳобиддинов суратга олсалар керак. Улар билан кўришиб гаплашмадик, аммо фильм режасига кўра улар суратга олсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    — Қайси актёрларни ўзингизга рақобатчи деб биласиз? Сиз ўйнай олмайдиган рол ёки жанр борми?— Ҳеч бир актёрни ўзимга рақобатчи деб билмайман. Салбий одамларни гавдалантириш бўйича ҳам ҳеч кимни рақобатчи дея олмайман. Комедик ролларни ўйнай олмасам керак. Актёр ҳар қандай ролни ўйнай олиши керак, дейишади. Бу гапда қайсидир маънода жон бор. Аммо баъзи бир актёрларнинг характери мутлақо бошқача бўлади, буни ҳам ҳисобга олиш керак. Негадир бачкана, комедик ролларда ўйнамаганман, ўзимни синаб кўрмаганман ҳам.

    «Барон» фильмидан лавҳа

    «Барон» фильмидан лавҳа

    — Рустам Саъдиевнинг «Барон», Акбар Бектурдиевнинг «Ойқиз эртаги», Баҳодир Йўлдошевнинг «Мирзо Улуғбек» фильмларидан қай бирига кастинг билан, қай бирига кастингиз тасдиқландингиз? Умуман ролга тасдиқланиш учун режиссёрларнинг синовидан кўп марта ўтишингизга тўғри келадими?— Тўғрисини айтсам, бу мақтаниш эмас — ҳали ҳеч қайси фильмга кастинг қилиб ёки кинопроба билан қабул қилинмаганман. Телефон қилиб: «Биз сени шу фильмда шу ролда кўраяпмиз, нима дейсан?», дейишади. Кўп фильмларда кастинг, кинопробалар бўлади, яъни, актёр ролга мослаша оладими, кадрда қандай кўринади, дея синовдан ўтказиб олишади. Ҳали ҳеч қачон бирорта актёр билан рақобатлашиб, синовдан ўтиб кўрмаганман. Шу йилнинг ўзида еттита фильмда рол ижро этган бўлсам, бирортасига ҳам кастинг топширмаганман.

    — Кино сиз учун нима? Спортдан қандай натижаларга эришгансиз?— Кино — мен учун ҳамма нарса. Аслида иқтисодиёт йўналишидаги олий таълим муассасасини тугатганман, бакалавр дипломим бор. Америкада ҳам университетни тугатганман, инглиз тилини мукаммал даражада биламан. Хоҳласам, чет элга чиқиб, бизнес ёки бошқа бир иш қилишим мумкин. Аммо мен кинони танладим. Шу нуқтаи назардан кино мен учун ҳамма нарса.

    Дадам ёшлигимдан сузишга олиб борарди, кейин уч йил боксга борганман. Ҳозир эса карате, бокс билан шуғулланиш учун вақт йўқ. Вақт бўлганида ҳам, бу спорт турлари одамни оздириб юборади, биз эса жисмоний ҳолатимизни, қоматни бир маромда сақлаб туришимиз керак — бизнинг йўналишда бу жуда муҳим. Шунинг учун деярли ҳар куни тош кўтаришга бориб, залда камида 2 соат машқ қиламан.

    13.05.2016, 15:09   Изоҳ (0)   34595
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Милана Вайнтруб — Америка сериалларида суратга тушган тошкентлик актриса

    12.05.2016, 17:37

    «Қор маликаси»нинг муваффақиятидан туғилган «Менинг Тошкентим»: Муҳаммадисо Абдулхайиров ва Асал Шодиева мюзиклда қўшиқ айтади

    12.05.2016, 15:19

    «Ўзини Ширинман деб таништирган қиз жуда енгил, очиқ-сочиқ кийинар экан». Бобур Бобомуроднинг «сохта Фарҳод ва Ширинлар»га эътирози

    12.05.2016, 12:48

    Озгина-ю, созгина: Жонли куйлай оладиган Шаҳзоданинг дуэтларга тўла концерти ҳақида

    10.05.2016, 17:21

    Хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаров: Менга на Эркин Комилов, на Теша Мўминов эътироз билдирди

    10.05.2016, 15:28

    Йигитали: «Райҳонга уйланиб, ёшлик қилгандирман...»

    10.05.2016, 12:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.