Ирландия раҳбарияти Донегал графлигидаги Малин-Хед бурни ҳудудида учувчисиз парвоз қурилмаларини вақтинчалик тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда, фуқаролик авиацияси миллий бошқармаси баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бундай чора-тадбирлар «Юлдузли жанглар» кинофраншизасининг саккизинчи қисми суратга олиниши муносабати билан қабул қилинди. Тилга олинган ҳудуд ноёб табиий манзаралари билан туристлар орасида алоҳида машҳурликка эга.
Дронни ноқонуний равишда учирган шахс минг евро миқдорида жаримага тортилади. Бундан ташқари, бурун ҳудудида дроннинг оператор билан алоқасини узиб қўядиган махсус ускуналар ўрнатилди.
Изоҳ (0)