App Store’да пулли контент чиқарадиган ишлаб чиқувчиларнинг тахминан 1 фоизи бутун фойданинг 94 фоизига эгалик қилади, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Sensor Tower тадқиқот компанияси ҳисоботига таяниб.
Сўнгги чорак натижаларига кўра, 623 та энг оммабоп дастур ишлаб чиқарувчилари App Store’да 1,43 миллиард доллар фойданинг 1,34 миллиард долларини қўлга киритган. Бундай компаниялар орасида Supercell (Clash of Clans), Machine Zone (Game of War Fire Age), Netflix ва Spotify бор.
Шунингдек, маълум қилинишича, App Store’дан барча юклаб олишларнинг 70 фоизга яқини энг оммабоп ишлаб чиқувчиларнинг шу фоизи улушига тўғри келади. Сўнгги чоракда фойдаланувчилар ушбу дастурлар дўконидан тахминан 1,38 миллиард марта юклашларни амалга оширган.
Изоҳ (0)