«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ёзги трансфер ойнаси давомида каталонияликлар сафини тарк этмайдиган бўлди, деб хабар беради «Uff.uz».
Хитой ва БААдан каталонияликлар ярим ҳимоячисини сўраб, бир нечта таклифлар келиб тушди. Аммо Иньеста уларнинг барчасига рад жавобини берди.
Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзигача давом этади. Ушбу масумда испаниялик хавбек Ла Лиганинг 24 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Қайд этиш жоиз, бугун, 11 май куни Андрес Иньеста ўзининг 32 ёшини нишонламоқда.
Изоҳ (0)