Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан мухтор туманида юк автобили иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида саккиз киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, деҳқонларни ташиётган юк машинаси ҳозирча аниқлик киритилмаган сабабларга кўра ағдарилиб кетган. Ҳодиса жойида уч киши ўлган, яна бир киши касалхонага етказилаётганда оламдан ўтган.
Изоҳ (0)