ИШИД террорчилари Ироқда жангарилар эгаллаган ҳудудни тарк этмоқчи бўлган беш кишидан иборат оилани тириклайин ёқиб юборди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ушбу оила, жумладан, уч нафар бола 10 май, сешанба куни Ироқ шимолидаги Киркук шаҳрининг Риёд туманида омма кўз ўнгида ёқиб юборилди», — дея маълум қилган Эроннинг Press TV телеканали.
Телеканалнинг билдиришича, ИШИД Ироқ армияси ва хавфсизлик кучлари ҳужуми чоғида тирик қалқон сифатида фойдаланиш учун тинч аҳолига гуруҳ назоратидаги ҳудудларни тарк этишни ман қилган.
Шунингдек, 10 май куни террорчилар Мосул жанубидаги Каяра шаҳри чеккасида май ойи бошида жанг майдонини тарк этган 35 нафар жангарини ҳам тириклайин кўмгани ҳақида хабар берилмоқда. Ўшанда ИШИД Ироқ шимолидаги Башир қишлоғини бой берганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)