Буюк британиялик ва мексикалик альпинистлар икки йил ичида Эверестни забт этган илк чет элликлар бўлди. Бу ҳақда Непал альпинистлари ассоциацияси Nepal Mountaineering Association вакили Анг Тшеринг маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Британиялик Кентон Кул ва Роберт Ричард Лукас, шунингдек, мексикалик Жвид Лиано Гонзалес 8 минг 850 метр баландликдаги чўққини забт этди. Уларга непаллик тўққиз нафар йўл бошловчи ёрдам берди.
Ўтган йили тоққа кўтарилиш мавсуми унинг этакларидаги альпинистлар лагери кучли зилзиладан сўнг кўчки остида қолиб, 19 киши ҳалок бўлгач бекор қилинганди. 2014 йил эса шерпа миллатига мансуб 16 нафар йўл бошловчи нобуд бўлганди.
Изоҳ (0)