Яман жанубидаги мамлакат қуролли кучлари базасида 12 май, пайшанба куни учта портлаш рўй берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Sky News Arabia телеканали маълумотларига кўра, терактлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳат олган. Номаълум кимсалар Хадрамаут вилояти маъмурий маркази Ал-Муқалла шаҳри шарқида жойлашган ҳарбий объектда учта миналаштирилган автомобилни портлатиб юборган. Шунингдек, яманлик ҳарбийлар ва базага ҳужум қилган қуролли шахслар ўртасида отишма рўй бергани билдирилмоқда.
Қурбонлар сони ва мазкур терактлар учун жавобгарлар ҳақида расман маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)