Ироқ полицияси Бағдодда терактлар уюштириш учун тайёрлаб қўйилган ва портловчи моддалар жойлаштирилган учта машинани аниқлади. Пойтахт полицияси вакилининг маълум қилишича, машиналар зарарсизлантирилган, дея хабар беради «ТАСС».
Экстремистлар томонидан олдинроқ Бағдодда миналаштирилган машиналар ёрдамида содир этилган учта портлаш 90 кишини ҳаётдан олиб кетди. Улардан энг йириги асосан шиалар истиқомат қиладиган Мадинат ас-Садр туманидаги бозорда рўй берди ва 65 кишининг умрига зомин бўлди, 85 киши жароҳатланди. 25 киши нобуд бўлган ва 70 дан ортиқ киши яраланган яна икки портлаш Ироқ пойтахти шимоли ва ғарбида содир бўлди.
Барча терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)