• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Стадионнинг қоқ марказига шахсий вертолётида қўнадиган «Лестер» эгасининг ҳаёти ҳақида

    2014 йилнинг май ойига келиб «Лестер Сити» Англия Премьер-лигасига қадам қўйгач, унинг эгаси Вичай Шриваддханапрабха клуб учун 180 миллион фунт ажратишга ваъда берди. Миллиардер режасига кўра, «Лестер» Англиянинг кучли бешта жамоаси орасига 3 йил ичида кириши керак эди.

    Фото: Daily Mail

    Фото: Daily Mail

    Бунинг учун унга 2 йил вақт ва режадаги маблағнинг ярмидан камроғи керак бўлди: «Лестер» шу йилнинг май ойида Англия чемпиони бўлиб улгурди. Тарихда биринчи бор! Бунга қадар жамоанинг энг яхши натижаси 1929 йилги вице-чемпионлик эди, холос.

    Фото: «112.ua»

    Фото: «112.ua»

    Унча машҳур ва бой бўлмаган клубнинг рақобати энг кучли лигада зафар қучиши бутун дунё футбол мухлисларини лол қолдирди. Ишонасизми, йўқми, спортдаги бундай сенсацион ғалабалар Вичай Шриваддханапрабха учун одатий ҳолга айланиб улгурган. Ўтган йилнинг 24 июль куни поло бўйича Cartier Queen’s Cup қироллик кубоги бўлиб ўтди ва унда Шриваддханапрабхага тегишли бўлган King Power Foxes жамоаси бош совринга эга чиқди. Таиландлик миллиардер мукофотни қиролича Елизавета II нинг қўлидан қабул қилиб оларкан, Англиянинг биринчи ледиси унга «Кубокни ушланг», — дея кулиб мурожаат қилди. — «Биз Қироллик Кубогида иккинчи бор иштирок этдик, кўряпсизми, биз унда зафар қучдик», — деб қироличага жавоб қайтарганди Вичай. Кейинроқ миллиардер мусобақага қадар ҳам Елизаветта II билан кўришгани, бироқ Қироллик Кубогидаги учрашув билан биринчисини умуман солиштириб бўлмаслигини ҳикоя қилиб берганди. — «Ўша куни мендан ҳам бахтлироқ одам йўқ эди», — деб эслайди таиландлик миллиардер.

    Фото: The Telegraph

    Фото: The Telegraph

    Шунчаки Вичай

    Вичайнинг ҳақиқий фамилияси Раксриаксорн эди. 2013 йил ватанига қилган хизматлари учун Таиланд қироли унинг оиласига янги фамилия раво кўрди — Шриваддханапрабха. «Порлаётган шуҳрат зиёси» деган маънони берувчи бу шариф Вичай ва унинг оиласи учун улуғ илтифот эди. Умуман олганда, асли таиландлик бўлмаган одамлар учун Вичайнинг фамилияларидан исталган бирини айтиш осон иш эмас. Шунинг учун Британияда уни Кхун Вичай ёки шунчаки Вичай деб аташади. Хурматли инсонларнинг исми олдидангина ишлатиладиган Кхун сўзини ёдлаб олиш у қадар қийин эмас. The Daily Mirror’нинг ёзишича, Вичайнинг ўғли Айяваттани ҳам инглизлар аллақачон ўзларига яқин олиб, Топ деб мурожаат қилишади. «Лестер Сити» вице-президенти бўлган меросхўрни эслаб қолиш муҳим аҳамият касб этади, аҳир.

    Фото: The Telegraph

    Фото: The Telegraph

    Вичай кўздан панада юришни афзал биладиган инсонлар тоифасига киради. Журналистлар интервью сўраб мурожаат қилса, одатда Вичай рад жавобини беради ёки ўғли Топ билан сухбатлашишни таклиф қилади. Балки шунинг учундир, Вичайнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи манбаалар кўп эмас. У 32 ёшида ўзининг биринчи дўконини очганидан буён ҳозирга қадар бўлган вақт давомида омма учун сирли шахс бўлиб қолаверган.

    Вичай 1957 йилнинг 3 апрель куни таваллуд топди. Кўплаб таиландлик ишбилармонлар каби унинг ҳам келиб чиқиши Хитойдан. The Wall Street Journal’нинг ёзишича, Вичайнинг отаси босмохона бизнеси билан шуғулланган. Бу отага ўғли 11 ёшга қадам қўйганида уни ўқиш учун Хитой Тайпейига, кейинроқ эса АҚШга юбориш имконини берарди. Ҳали уйга, ҳали ўзи таҳсил оладиган мамлакатларга учиб юрадиган Вичайнинг хаёли кун сайин дьютифри дўкони очиш фикри билан банд бўлиб қолганди.

    Фото: «Aytport.com»

    Фото: «Aytport.com»

    International Business Times Вичайнинг ҳаётига қизиқиш асносида, Банкокдаги детектив агентлиги билан тил бириктириб, номи ошкор этилишини истамаган манбаа маълумотларини чоп этди. Унда Вичайни 32 ёшига қадар нималар билан машғул бўлганини билиш қийин ишлиги кўрсатилганди. «1989 йилга келиб Вичай King Power’га асос солмагунига қадар, у ҳақда ҳеч ким ҳеч нарса эшитмаганди. У оддий менежер бўлиб ишлар ва ойига 1000 доллардан бироз кўпроқ пул топарди», — деб ёзади нашр. Forbes маълумотларига кўра, Вичай 1986 йил ҳашам маҳсулотларини экспорт қилувчи унча катта бўлмаган фирмага эга эди. The Wall Street Journal эса Вичай 1987 йиллар Таиланднинг қимматбаҳо бўлган миллий маҳсулотлари билан бизнес қилгани ҳақида маълумот берган. Унинг мижозлари фақатгина сайёҳлар бўлибгина қолмай, ҳукумат тепасидаги бақувват одамлар ҳам Вичайга мурожаат қилиб турарди. Бўлажак миллиардернинг дўстлари орасида собиқ бош вазир ва бир вақтнинг ўзида авиация маршалли бўлган Сомбуна Рахонгадан ташқари, Таиланд қироли маслахатчиси бўлиб ишлаган истеъфодаги генерал Пичитра Куллаваниджаягача бор эди.

    Фото: «Eugenegoesthailand.com»

    Фото: «Eugenegoesthailand.com»

    Бунинг самараси ўлароқ, дьютифри бизнесида профессионал бўлган гонконглик Antares Чен Вичай билан қизиқиб қолади. Воқеа мана бундай бўлганди: 1987 йилга келиб у фаолият олиб борадиган Гонконг консорциуми Таиланддаги Каи Так International Airпорт Duty Free Shop сетини ташкил этиш ҳуқуқини ютиб олади. Аммо бу қувонч узоққа чўзилмади. Мазкур аэропортда Американинг йирик оператори бўлган DFS Group ҳам фаолият юритарди. Ўзаро рақобат натижасида нарҳ-навони пасайтириш борасидаги кураш бошланиб кетди. Орадан бир йил ўтиб, Чен ишлайдиган консорциум камомадга ишлайверишдан чарчади ва рақобатда мағлуб бўлганини тан олишга яқин келди. Мана шу вақт давомида Чен Вичайни учратиб қолди.

    Фото: «Nextstopbangkok.com»

    Фото: «Nextstopbangkok.com»

    Америкаликлардан қасос

    1989 йилга келиб Вичай Банкокдаги Mahatun Plaza савдо марказида ўзининг биринчи дўконини очди. Бу хитойлик сайёҳларнинг Таиландга оқиб келиш вақтига тўғри келиб қолгани, Вичайнинг ишларини юриштириб юборди.

    Фото: «Nextstopbangkok.com»

    Фото: «Nextstopbangkok.com»

    Таиландда дьютифри фақатгина аэропорт ҳудудида бўлиши шарт эмас. Сиз мамлакатда бўлган вақтингизда ўзингизга ёққан маҳсулотни шошилмасдан, исталган вақтда ҳарид қилишингиз мумкин. Таиланддан чиқиб кетаётганингизда паспорт назорати пунктига қадар маҳсулотингизни сизга етказишади.

    Ўша вақтлар Таиланддаги асосий халқаро аэропорт Дон-Муанг ҳисобланар, ундаги барча дьютифриларни Thai Airwаys компаниясининг ўзи назорат қиларди. Вичай ва Чен компания раҳбарларини савдо ишлари билан машғул бўлмай, бор эътиборни парвозларни амалга оширишга қаратиш кераклигига ишонтирди. 1993 йилга келибгина, уларга тегишли бўлган пункт Дон-Муанг аэропортида ҳам очилди. Бу кичик муваффақият бўлиб кўриниши мумкин, бироқ унутмаслик керакки, King Power’га қадар бирорта хусусий компания Таиланд пойтахтидаги бош халқаро аэропорт ичига суқулиб кира олмаганди.

    Фото: «Wikipedia.org»

    Фото: «Wikipedia.org»

    King Power номи 1995 йилга келиб бутун мамлакатда машҳур бўлиб кетди. Чен бу вақтда бошқарув директори бўлиб ишлар ва компания АҚШнинг DFS Group операторидан қасдини олиб улгурганди. Ўша вақтларда Вичай King Power’нинг 40 фоиз акциясига эгалик қиларди, Ченда бу кўрсаткич 30 фоизни ташкил қилса, гонконглик бизнесмен Вонг Чи Кван қолган акциянинг катта қисмини ўз қўлида ушлаб турганди.

    1997 йилга келиб, таиландлик амалдорлар Банкокдаги Бутунжаҳон савдо марказининг асосий дьютифриларига эгалик қилувчи Ирландиянинг Air Rianta International компанияси билан шартномани бекор қилди. Сайёҳлик тизимига жавобгар бўлган Таиланд вазири Пиянат Ватчарапорн ирландлардан қолган шартномани кимошди савдога қўйиб ўтирмай, уни King Power’га бериб юборди. Бунинг учун компания 5 йил давомида фойданинг 10 фоизини ҳамда қўшимча 2,2 миллион долларни давлат ҳисоб рақамига ўтказиб туриши керак эди. Forbes’нинг маълумот беришича, King Power’да фаолият олиб бораётган бир қатор топ-менежерлар ва директорлар кенгаши аъзоларининг маълум қисми ўз вақтида сайёҳлик соҳаси амалдорлари бўлган.

    Фото: «Bankok.sosonuts.cо»

    Фото: «Bankok.sosonuts.cо»

    Айтиш керакки, 1990 йилга келиб King Power Пекин ва Гонконгда ҳам ўз филиалларини очди. Тармоқ Таиланднинг Чианг Май, Хат-Яй, Пхукета аэропортларига қадар кириб борди. Чен асосий эътиборини ҳорижий мамлакатларга қараца, Вичай ички бозор монополиясини афзал биларди, кейинчалик бу икки шахс мана шу қарашлар туфайли бизнесда ажралиб ҳам кетишди. Forbes Таиланддаги 60 фоиз, аэропорт ҳудудидаги 100 фоиз дьютифри King Power томонидан назорат қилинишини аниқлаган.

    1997 йилга келиб King Power билан шерикчиликда ишлайдиганлар компанияни оммавий бозорга олиб кириб, унинг акцияларини Америка фонд биржасига қатар кўтарди. Бу ҳолат King Power акционерларига ёқмади. Натижада компания мазкур воқеа сабаб юзага келган келишмовчиликлар сабаб суд процедуралари ва конпенсациялар учун 1,7 миллиондан зиёд доллар сарфлашга мажбур бўлди.

    Шундан кейин ҳам компаниянинг асосий акционери бўлиб Вичайнинг ўзи қолаверди. Унинг қўлида 28,4 фоизлик акция бўлса, рафиқасида 14,8, жиянида эса 5,1 фоиз акция мавжуд эди. Молиявий ишлар бўйича директор Виратан Сунтаранонд юқоридаги келишмовчиликлардан кейин 14,8 фоиз акциянинг эгасига айланди. Унинг рафиқасида 4,9, қизида эса 4,5 фоиз акция бор эди. 2002 йилга келиб King Power’нинг савдо айланмаси 172,4 миллионни, соф фойдаси 12,1 миллион долларни ташкил этди.

    Фото: «Moodiereport.com»

    Фото: «Moodiereport.com»

    Жекпот

    2001 йилга келиб, Таиланд бош вазири этиб Таксин Чинават тайинланди. У ҳокимият тепасига келиши биланоқ, Банкок учун янги халқаро аэропорт қуриш ишларини бошлаб юборди. Суварнабхуми деб номланган халқаро аэропорт 2006 йилга келиб ўз эшикларини йўловчилар учун очди. King Power Дон-Муанг аэропортидан ташқари, йўловчи ташиш аэропртлари орасида дунёда 12-ўринда турувчи Суварнабхумида ҳам монопол компанияга айланиб олди. Мазкур воқеликни Таиланд ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Инқироздаги қироллик» китобини ёзган Макгрегор Маршалл қуйидагича изоҳлаганди: «Энди Вичайга пул босиб чиқариш билан баробар ҳуқуқни бериб қўйишганди».

    Фото: «Onmywaves.com»

    Фото: «Onmywaves.com»

    Натижада 2006 йилга келиб King Power’нинг савдо айланмаси 525 миллионни, соф фойдаси эса 25 миллион АҚШ долларини ташкил эта бошлади. Бироқ бош вазир Таксин Чинават ҳарбий тўнтариш натижасида 2006 йил ўз вазифасидан озод этилгач, King Power осмонида қора булутлар пайдо бўла бошлади.

    Келаси йилнинг март ойида Таиланддаги барча аэропортларни бошқарувчи Airport of Thailand King Power’ни дьютифриларга эгалик қилиш ҳуқуқини ноқонуний равишда қўлга киритганликда айблаб чиқди. Ташкилот директорлар кенгаши Вичайни аэропортдан сиқиб чиқаришга умумий овоз берди. Судга берилган искда King Power иккита банд бўйича айбланган бўлиб, умумий ҳисобда 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида конпенсация тўлаши кераклиги талаб қилинди.

    Фото: «Onmywaves.com»

    Фото: «Onmywaves.com»

    Бироқ, йирик шартномалар сиёсий содиқлилик ҳамда муҳим шахслар билан алоқалар эвазига тузиладиган Таиландда King Power оёғига болта уриш осон иш эмасди. Маълум бўлдики, Чинават Вичайнинг асосий қартаси эмас. «Вичай киборлар даврасида ва қироллик оиласи аъзолари орасида кўп кўриниш берарди. Унинг алоқаларига умумий таъриф бериш қийин», — деб ҳикоя қилади Банкокдаги Таммасат университети ўқитувчиси Павид Пананонд The National саҳифаларида.

    1990 йиллардаёқ Вичай Таиланд монархи оиласи учун катта-катта фондларини сарф этарди. 2006 йилга келиб у бир миллионта сариқ рангли боғичлар чиқарди. Қирол Пхумипона Адулядетнинг 60 йиллик юбилейи учун чиқарилган бу ленталарга «Биз Қирол ҳазрати олийларини севамиз» жумласи ёзилганди, деб ҳикоя қилади Маршалл. 2004 йилга келиб Вичай King Power Foundation’га асос солди. Ўша йилнинг январь ойида Лестер шаҳри университети Вичайга докторлик унвонини берди. Фонднинг асосий вазифаси иккита эди. Биринчиси — турли-туман лойиҳалар орқали Таиланд қиролига бўлган садоқатни ошириш, иккинчиси — болалар таълими ва соғлиги масалаларини қўллаб-қувватлаш.

    Фото: «Kingpower.com»

    Фото: «Kingpower.com»

    2009 йилда Вичай афзал билган позиция қанчалик тўғри эканига ҳеч кимда шубҳа қолмади. Таиланд Қироли уни саройга маҳсулот етказиб берувчи қироллик патенти билан сийлади. King Power бундай статусга эга бўлган тарихдаги 41-компанияга айланди. Унга қирол учун маҳсулот етказиб берадиган компания сифатидагина эмас, мамлакат иқтисодиётининг муҳим бўғини сифатида қарай бошлашди. Компания ўз штаб-квартирасига Таиланд миллий тимсоли бўлган ва мамлакат гербида акс этган Гаруда қушининг ҳайкалини қўйишгача рухсат этилганди.

    Фото: «Kingpower.com»

    Фото: «Kingpower.com»

    Ўтган йили Вичайнинг монополияси қанчалик қудратли экани ўз тасдиғини яна бир бор топди. Жанубий Корея компанияси Таиланд бозорига киришга уриниб кўрди. Дьютифри тармоқлари билан иш олиб борувчи компанияга дўконлар қуриш учун изн берилди. Кейин эса икки асосий аэропортда фаолият олиб бориш учун барибир рухсат беришмади. «Улар ўз дўконларини деярли қуриб бўлишганди. Бироқ амалда у ерда ишлай олишмасди», — деб гувоҳлик берганди The Guardian. Кўринишидан, Вичай шартнома муддати якунига қадар монополиясини сақлаб қолади. Суварнабхуми аэропорти билан шартнома 2020 йилнинг 27 сентябрь куни, Дон-Муанг билан эса 2022 йилнинг 30 сентябрь куни ўз ниҳоясига етади.

    Forbes маълумотларига кўра, Вичай 2007 йилда ўзининг 200 миллион долларлик капитали билан Таиланд миллионерлари орасида 21-ўринда эди. Ҳозир эса унинг бойлиги 3,1 миллиард долларга баҳоланади. Бу таиландлик миллиардерлар орасида тўртинчи, дунё рейтингида эса 612-ўрин дегани.

    Фото: The Telegraph

    Фото: The Telegraph

    Поло ишқибози

    Вичайнинг Таиланд ва Британия отхоналарида 100 га яқин понилари бор. 1998 йил у Суварнабхуми аэропорти яқинида ВР Sports Club деб номланган поло клубига асос солди. Бу ерда Қирол Кубоги мусобақалари ўтказиларди.

    Вичай полонинг халқаро мусобақаларида ҳам ўз номига эга. У қироллик оиласи ташриф буюрадиган Ham Polo клубининг бир умрлик аъзоси ҳисобланади. 2008—2012 йиллар давомида шу клуб президенти вазифасида ҳам ишлаган. Унинг ўғли Топ шаҳзода Гарри билан битта жамоада ўйнайди. «Футбол полодан катта фарқ қилади», — дейди Вичай. — «Полода менинг ўғилларим ўйнай олишади. Чорак асрдан буён иштирок этадиганим мусобақада ўғилларимнинг иштирокини кузатишни ёқтираман. Лекин ўзинг футбол ўйнашни истасанг, бу бошқа масала. Яхшиси ўйинчилар ёллаб, улар қандай ўйнашини кузатган маъқул. Мен ўзим иштирок эта олганим учун ҳам полони яхши кўраман».

    Фото: «Markbeaumont.co.uk»

    Фото: «Markbeaumont.co.uk»

    Футбол

    2006 йилда 49 ёшли Вичай ва компанияда иқтисодий директор бўлиб ишлайдиган унинг турмуш ўртоғи Эмон King Power’да шунчаки акционер бўлиб қолишни режалаштираётганди. — «Мен 50 ёшда нафақага чиқаман деб юрардим. Ҳозир истаган нарсамни ҳарид қилишим мумкин. Шу билан бирга, ҳаётдан лаззат олиб яшашни истайман», — деганди Вичай.

    Истаган нарсасини сотиб олиши борасида Вичай у қадар ҳақ бўлиб чиқмади. Сир эмаски, Таиландда Англия футболи ҳавоси билан яшашади. Собиқ бош вазир Чинават 2007—2008 йиллар давомида «Манчестер Сити» клубига эгалик қилганди. Вичай ҳам Лондон клубларидан бирига эгалик қилишни истаб қолди. Бу эса осон иш эмасди. Шундан кейин у 3 йил давомида «Лестер»ни молиялаштириб туриш билангина чекланди. 2010 йилга келиб эса, унга клубни сотиб олишни таклиф қилишди. Вичай ярим соат ўйланиб туриб, розилик билдирди. Сотиб олиш нархи сифатида кўрсатилган 20 миллион фунт, сотиб олиш жараёнида 39 миллионга айланиб кетгани ҳам Вичайни қароридан қайтармади. Шу тариқа у «Лестер»нинг эгасига айланди.

    Фото: Daily Mail

    Фото: Daily Mail

    Sofoot.com таҳминига кўра, «Лестер» Топ учун совға тариқасида сотиб олинганди. Ота ўғлининг казиноларда йўқолиб қолиши-ю, Таиланддаги мода кечаларида қолиб кетишидан тўйиб кетганди. «Лестер»да эса Топни вице-президент этиб тайинлади.

    «Лестер» мўъжазгина, аммо муносиб танлов эди. Клубнинг 32 000 ўринлик янги стадиони бор бўлиб, мухлисларни кўпайтириш учун имкониятлар етарли эди. Марказий Графликда рақобатбардош клубларнинг кам экани, бу маконда «Лестер» асосий жамоа бўлиб олишига хизмат қилиши мумкин эди.

    Фото: The Telegraph

    Фото: The Telegraph

    XXI аср «Лестер» учун осон келмади. 2004 йил клуб Премьер-лигага чиқа олмади, қўшимчасига, қарз ботқоғига ботиб қолди. Чунки 2002 йилда клуб стадион қурилиши учун яхшигина маблағ сарф этиб қўйганди. «Лестер» ҳаттоки йўқ бўлиб кетиш хавфи билан яшай бошлаганди. Шундагина клуб мухлислар ва инвесторлардан ёрдам сўраб, 8,5 миллион евро топди. 2014 йил бошига келиб Вичай клубнинг 103 миллионга тенг келадиган барча қарзларини тўлаб бўлди.

    Чемпиошипдаги муваффақиятсиз ўйинлар сабаб Вичай мураббийларни қўлқоп каби алмаштирди. Пауло Соуза клуб билан 3 ойгина ишлади, Свен-Ёран Эрикссон эса 1 йил. 2011 йил клубга Найжел Пирсон қайтиб келди. 2013/14 йилги мавсумни «Лестер» 1-ўринда якунлаб, Премьер-лигага қадам қўйди. Ўша йили «Лестер» 31,2 миллион фунт ишлаганига қарамай, 20,8 миллонлик камомад қайд этди. Бироқ Премьер-лига ҳаммасини ўзгартирди. Жамоанинг уй учрашувларини кўриш учун тобора кўпроқ мухлислар кела бошлади. 2014/15 йилги мавсумда «Лестер» ўз тарихидаги энг яхши молиявий ҳолатга эга бўлди. Даромад 104,4 миллион фунтга етди. Шунинг 72 миллиони телекомпаниялар билан шартномалар эвазига қўлга киритилганди. Фойда эса солиқлардан ташқари 26,4 миллион фунтни ташкил этди.

    Бу пайтда клуб футболчилари каттагина можаро келтириб чиқарди. 2015 йилги танаффусда «Лестер» Таиландга сафар этди. Бош мураббий Найжел Пирсоннинг 22 ёшли ўғли Жеймс Пирсон, у билан тенгдош жамоадоши Адам Смит ва 21 ёшли Том Хоппер маҳаллий фоҳишалар билан боғлиқ муаммо келтириб чиқарди. Ёлланган қизлар «Лестер» футболчилари рацизм руҳидаги сўзлар билан уларни ҳақорат қилганликлари борасида кўрсатма беришди. Бу борадаги видео The Daily Mirror’нинг қўлига қадар етиб борди. Иш уч футболчининг жамоадан четлатилиши билан якун топди, кейинроқ эса, Пирсондан ҳам лавозимни бўшатишни сўрашди. Унинг ўрнига Греция терма жамоасида тузукроқ натижага эриша олмаган Клаудио Раньери олиб келинди. Юнонларга тўғри келмаган мутахассис эса инглиз жамоаси билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

    Фото: Daily Mail

    Фото: Daily Mail

    Бу йўлда «Лестер» қимматбаҳо юлдузларни сотиб ҳам олмади. 2012 йил Жейми Варди 1 миллион фунт эвазига қўлга киритилганди. Риёд Маҳрез эса «Лестер» учун 400 минггагина тушган. Чемпионликдан кейин ОАВ «Лестер» футболчилари нарҳидан келиб чиқиб, солиштиришларга зўр берди. Масалан, «Челси» «Лестер» футболчиларининг умумий нархига нечта футболчи сотиб олиши мумкин ёки «Лестер»нинг йиллик буюджети «Юнайтед»га неча ойга етиши мумкинлиги борасида.

    The Guardian маълумотига кўра, «Лестер»нинг бугунги баҳоси 436 миллион фунтга тенг. Бу Вичай ҳарид қилиб олганидан 11 марта қиммат кўрсаткич. 2016—2019 йилги мавсумларда телекомпаниялар Премьер-лига клублари учун 5,136 миллиард фунт сарф этади. Табиийки, чемпион «Лестер»нинг бу борадаги улуши Вичай клубни сотиб олган нарҳдан анчагина қиммат бўлади.

    Бугунги Вичай

    2015 йилнинг мартига қадар Вичайнинг қўлида 9 ой шахсий ёрдамчиси бўлиб ишлаган лестерлик комик Алекс Хилтон International Business Times саҳифаларида миллиардер билан танишувни қуйидагича ҳикоя қилади: — «Мен Вичайни биринчи бор кўрганимда, уни ўнга яқин будда роҳиблари ўраб олганди. Йўлдан оздириши мумкин деган гумонда хизмат кўрсатувчи персонал орасига бирорта ҳам аёл кишини яқинлаштиришмасди. Агар Вичайнинг йирик миллиардер эканлигини инобатга олмаса, бу ажойиб ва ғаройиб одам туппа-тузук шинавандадир».

    Комикнинг сўзларига кўра, Вичай футболнинг ҳақиқий фанати. У «Манчестер Юнайтед» иштирокидаги ўйинни томоша қилиш учун ҳар нарсага тайёр, деб ишонтироқчи бўларди Алекс Хилтон. «Лестер» муваффақиятсизлик гирдобига кириб қолса, Вичай стадион йўлагида ташвишланганча у ёқдан бу ёққа бориб келар, «Лестер» ажойиб ғалабаларни қўлга киритганида эса битта шишаси 400 фунт турадиган вино билан меҳмонларини сийларди. Очилган винонинг ярмидан кўпи шишанинг ўзида қоларди.

    Фото: The National

    Фото: The National

    Вичай доимий равишда таиландлик ҳарбийлар, сиёсатчилар ва юқори мартабали шахсларни Лестерга таклиф қилиб, улар учун стадионнинг ўзида кечалар ташкил этади. Хилтонни энг кўп ҳайрат кўчасига етаклайдигани, меҳмонларнинг кўпи Вичайни тиз чўкиб қарши олиши бўлган. Вичайнинг салобати инглизларни шокка соларди, лекин у ишчилар билан ҳеч қачон қўпол муомалада бўлмаган, у маданиятли инсон. Шунчаки ҳаёт тарзи инглизлар маданиятидан тамомила фарқ қилади.

    Вичайнинг ўғли Топ Reuters саволига «Ҳа, биз тай маданиятини улуғлаймиз ва клубни ҳам ўз оиламиздек бошқарамиз», — деб жавоб берганди. Вичай стадионга Таиланд Қиролининг суратини илдирган ва доимий равишда роҳибларни жалб қилади. Улар ўз урф-одатлари бўйича «Лестер»га муваффақият тилашади. — «Роҳиб ҳассасини сувга ботириб, кейин бизнинг товонимиздан бурнимизга қадар айлантиради. Бу худди душ қабул қилишдек гап», — деганди Жейми Варди The Telegraph нашрига.

    Вичай ўзини кўп намоён қилавермайди, шу билан бирга бой эканини ҳам яширмайди. У ўзининг шахсий Gulfstream G650 бизнес-жетида учиб юради, King Power стадионига эса «Лестер» бренди туширилган кўк вертолётида учиб келиб, майдоннинг қоқ марказига қўнади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Вичай мухлислар ҳақида ҳам ғамхўрлик қилади. «Лестер» кетма-кет катта муваффақиятларни қўлга киритаётганига қарамай, ўйин учун чипталар нархи сўнгги икки йилда бирор марта ҳам ўзгармади. «Лестер» ўйинини бошқа шаҳарлардан келиб томоша қилувчилар бор йўғи 10 фунтга чипта ҳарид қилиш имконига эгалар. Клуб бюджети учун яхши ҳолдек кўринмаслиги мумкин, бироқ бу яхшигина PR эффект бўлиб хизмат қилади.

    32 минг мухлис ташриф буюрган ўйинларда ширин кулчалар ва Таиланднинг машҳур Singha пиволари бепул тарқатилган ҳолатлар ҳам бўлган. 2014 йил «Лестер» Премьер-лигага қадам қўйганида, 2015 йил бу воқеага бир йил тўлганида, 2015 йилнинг декабрида «Лестер» қайд этаётган мазмунли ўйинлар учун ва 2016 йилнинг апрелида — Вичайнинг таваллуд кунида стадион пончик ва пиво билан меҳмон қилинганди. «Челси» билан ўйин вақтида эса Варди сурати туширилган чипслар тарқатилган.

    Фото: Daily Mail

    Фото: Daily Mail

    «Вичай Англиядаги футбол клубига эгалик қилиш даражасидаги бой инсон», — деб ёзади Маршалл. — «Бу унга инглиз клубларини жуда севувчилар истиқомат қиладиган Таиландда яхшигина обрў келтиради. Таиланднинг бренд-элчисидек кўринувчи Вичай ўзига кўп нарсани раво кўра олади, масалан, «Лестер» муваффақиятларини, Таиланддаги кутилмаган ўзгаришларга қарамай, сиёсий бардавомликни. Таиландлик детектив Вичайнинг муваффақиятларига асосий сабаб сифатида унда бир томчи ҳам сиёсий амбициянинг йўқлигини, ундаги қарашлар фақатгина бизнес билан йўғирилганини кўрсатади.

    Мақолани «Ведомости» нашри учун Ольга Петрова ва Галина Казакулова тайёрлади.

    12.05.2016, 17:00   Изоҳ (0)   19394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Роналду кетма-кет учинчи марта Forbes журнали версиясига кўра дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди

    12.05.2016, 08:31

    Путин Тунги хоккей лигаси матчида музга тушди

    11.05.2016, 08:26

    Роналду: Одамлар менинг тез тикланишимни унутиб қўйишди

    05.05.2016, 02:57

    Бэйл урган «автогол», баскетболчи Криштиану, Зиданнинг омон қолган шими. «Реал Мадрид» — «Манчестер Сити» учрашувидан фоторепортаж

    05.05.2016, 02:33

    Сергей Лушчан: Шогирдларимнинг «Лаҳвия»га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун раҳмат айтаман

    05.05.2016, 02:11

    «Локомотив» устози: ОЧЛ нимчорак финалида «Пахтакор» билан ўйнасак, осон бўларди, деб ҳисобламайман

    05.05.2016, 01:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон расман МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатди

    Дунё | 2 июл, 15:45

    Малида “Ал-Қоида”га алоқадор ҳужум сабаб 80 нафар жангари ўлдирилди

    Дунё | 2 июл, 15:35

    Ҳаёт учун хавфли: нима учун тор келиб қолган кийимлардан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 15:20

    ҲАМАС Трампнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 2 июл, 15:05

    Болгария ва Руминия чегара назоратини бекор қилди

    Дунё | 2 июл, 14:50

    Opta нашри Клублар ўртасидаги ЖЧда жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятини баҳолади

    Спорт | 2 июл, 14:45

    Дональд Трамп сайлов ғалабаларига бағишлаб Victory 45-47 атирларини тақдим этди

    Лайфстайл | 2 июл, 14:35

    Францияда очиқ жойларда тамаки чекканлар жарима тўлайди

    Дунё | 2 июл, 14:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.