Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси айни пайтда Хитойдаги Jiangyin Zhouzhuang Cup CFA International Youth Football Tournament 2016 номли халқаро мусобақада қатнашмоқда, деб хабар беради «Championat.asia».
Мазкур мусобақада Хитой, Эрон, Япония ва Ўзбекистон жамоалари иштирок этяпти. Биринчи турда Ўзбекистон U-17 термаси Jiangyin Sports Centre стадионида япониялик тенгдошларига қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Хитой эса Эрон устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Иккинчи турда Ўзбекистон Эрон билан тўқнаш келади. Сўнгги турни Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Хитойга қарши ўтказади.
Изоҳ (0)