Мичиган университети олимлари телефондан дастурхон атрофида фойдаланишни аксарият кишилар ўринли деб ҳисоблашини аниқлади, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Шу билан бирга, телефон қўнғироқлари ва SMS ижтимоий тармоқлардаги мулоқотдан кўра камроқ ғашга тегади.
Тадқиқотда инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлардан 8 ёшдан 88 ёшгача бўлган 1163 нафар кўнгилли қатнашди. Тажрибада смартфондан дастурхон атрофида фойдаланишнинг ўринлилик даражаси қурилмани ёқишдан кўзланган мақсадга боғлиқлиги аниқланди.
Масалан, қўнғироқларга ёки SMS’га жавоб беришни сўровда қатнашганлар мақбул деб топди, чунки бу нисбатан камроқ вақт олади. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлар ва медиани «ковлаб ўтириш» кўпинча номақбул деб қабул қилинди.
Олимлар аниқлашича, одамнинг ёши қанчалик катта бўлса, у смартфонлар дастурхон атрофида ишлатилишига шунчалик кўнгилчанлик билан муносабатда бўлган. Одоб сақлаш чўққиси 25 ёшга тўғри келади.
Бундан ташқари, барча иштирокчилар смартфонларнинг катталар томонидан ишлатилиши деярли доимо ўринли деган фикрга қўшилди. Агар дастурхон атрофида болалар ўтирган бўлса, гаджетлардан овқатланиш вақтидан фойдаланмаган маъқул.
Изоҳ (0)