Ўзбек олимлари қуёш энергиясида ишлайдиган ошхона лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳа «Физика-Қуёш» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси материалшунослик институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган, дея хабар беради UZ24.
Мазкур лойиҳа Тошкентда ўз ишини бошланган IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида тақдим этилди. Ўзбекистон Фанлар академиясининг «Физика-Қуёш» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси материалшунослик институти олимлари ойна концентрати асосида қуёш энергиясида ишлайдиган ошхона лойиҳасини ишлаб чиқди.
Изоҳ (0)