Ҳиндистонлик 70 ёшли аёл ҳаётида биринчи марта она бўлди, деб хабар беради «Интерфакс» Bangkok Post нашрига асосланиб.
Янги она Далжиндер Каур ўзининг ёшини бунга мос деб ҳисобламоқда ва энди унинг ҳаёти тўлақонли кечишини мамнуният билан таъкидламоқда.
Каур хонимнинг кўзи 19 апрелда ёриган бўлишига қарамай, бу ҳол матбуотда яқинда ёритилди. У 2 килограммли соғлом болани дунёга келтиргани айтилмоқда.
Каурнинг турмуш ўртоғи 79 ёшда, улар 46 йилдан буён бирга яшайди. Шунга қарамай, аёл сунъий уруғлантириш йўли билан ҳомиладор бўла олди.
Изоҳ (0)