Покистон ғарбидаги Белужистон вилояти маъмурий маркази Кветта шаҳрида экстремистлар томонидан уюштирилган теракт оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда 10 май, сешанба куни Geo TV маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Телеканал маълумотларига кўра, қўлбола портловчи қурилма маҳаллий университет яқинида ҳаракатга келтирилган. Ҳозирда ҳодиса жойи полиция томонидан ўраб олинган, суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)