Мисрда «Мусулмон биродарлари» уюшмасининг олти нафар вакили Қоҳира жиноий суди томонидан Қатар фойдасига жосусликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. Мамлакатда мавжуд юридик амалиётга кўра, уларнинг ишлари тасдиқлаш учун олий муфтийга юборилади, деб хабар беради «ТАСС».
Суд мазкур ишдаги асосий айбланувчи — Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва яна тўрт нафар судланувчига нисбатан ҳукм эълон қилишни 18 июнга қадар қолдирди. Судьялар буни Мурсий ва қолган айбланувчиларни суд мажлисига етказиб келиш билан боғлиқ мураккабликларга йўйди.
Изоҳ (0)