Сув сатҳи кўтарилиши ва қирғоқ емирилиши оқибатида Соломон оролларидан бештаси Тинч океанида йўқ бўлди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Environmental Research Letters журналида эълон қилинган маълумотларга кўра, сув остига кетган беш орол майдони 5 гектарга тенг бўлган, ўсимликлар билан қопланган ва доимий бўлмаган асосда балиқчилар томонидан фойдаланиб келинган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, яна олтита орол йўқолиш хавфида. Охирги ўн йиллик мобайнида эса Соломон оролларининг шимолий қисмида камида 11 та орол сув остига кетган ёки кучли емирилиш жараёнига дуч келган.
Изоҳ (0)