Германиянинг Баден-Вюртемберг федерал ери, Бад-Зекинген шаҳри марказида енгил автомобиль бир гуруҳ одамларга келиб урилди, дея хабар беради «ТАСС».
Полиция маълумотларига кўра, камида бир киши ҳалок бўлган. 10 киши жароҳатланган, улардан тўрт нафарининг ҳолати оғир эканлиги айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодисага машина ҳайдовчисининг хатоси сабаб бўлган. Автомобильни тўхтатиш ўрнига у тезлик педалини босиб юборган ва машина кўча қаҳвахонасидаги курсиларда ўтирган одамларга келиб урилган.
Изоҳ (0)