Афғонистонда юз берган отишмада НАТОнинг икки нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Resolute Support миссияси томонидан тарқатилган баёнотда билдирилишича, мамлакат хавфсизлик кучлари либосида бўлган икки афғон 7 май, шанба куни тонгда мамлакатдаги ҳарбий базалардан бирида отишма бошлаган. НАТО хизматчилари жавоб ўти очиб, ҳужум уюштирганларни ўлдирган, бироқ ўзлари ҳам икки аскарни йўқотган. Уларнинг миллати, шунингдек, ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Изоҳ (0)