АҚШ президенти Барак Обама америкалик сайловчилар АҚШ президентлик лавозими учун Республикачилар партиясидан номзодлик қилаётган миллиардер Дональд Трамп билан боғлиқ «ижобий» ва «салбий» жиҳатларга синчковлик билан баҳо бериши лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Демократлар партияси вакили бўлган Обама Трампнинг ўрганиш керак бўлган узоқ хизмат рўйхати мавжудлигини таъкидлади. Унинг нуқтаи назари бўйича, сайловчилар Трампнинг олдинги чиқишларидаги баёнотларини жиддий қабул қилиши керак.
Обама давлат раҳбарининг зиммасида фавқулодда масъулият бўлишини ва президентлик лавозими ўйин-кулги ёки реалити-шоу эмаслигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)