Пентагон вакиллари Давлат департаменти дипломатларига Сурияда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш режими билан боғлиқ вазият бўйича консультация беради. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот котиби Питер Кук маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Албатта, Сурияда инқирозни тартибга солиш бўйича музокаралар билан шуғулланаётган Давлат департаментига консультация берамиз ва маълумотлар тақдим этамиз, — деди у. — Бу ерда биз маслаҳатчи сифатида қатнашамиз, музокаралар нуқтаи назаридан эса, бош ролни давлат котиби Жон Керри бажаради».
Кукнинг сўзларига кўра, Пентагон Сурияда жанговар ҳаракатлар тўхтатилиши режимига риоя қилиниши устидан диққат билан кузатув олиб боради.
Изоҳ (0)