Суриянинг Алеппо провинциясида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги битим минтақадаги кескинликни камайтириш имконини берди, аммо у ерда ҳамон ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Оқ уй вакили Жорж Эрнест маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Биз мамлакатнинг ушбу ҳудудида зўравонлик намоён бўлишининг тезлиги ва шиддати пасайганини кўрдик. Бироқ биз ҳатто ушбу соҳада ҳам баъзи қонунбузарликлардан ҳамон хавотирдамиз», — деди Эрнест.
Унинг аниқлик киритишича, Сурияда АҚШ ярашув томонига «қатъий содиқлик»ни кўрмаётган бошқа ҳудудлар ҳам бор.
Изоҳ (0)