Бразилия президенти Дилма Руссефф унга нисбатан импичмент жараёни бошланиши ҳақидаги қарорга шикоят билдиради, чунки бунинг ташаббускорларидан бўлган парламент қуйи палатаси спикери Эдуарду Кунья лавозимидан вақтинча четлатилган ва депутатлик ваколатларидан маҳрум этилган. Бу ҳақда судда мамлакат етакчиси манфаатларини ҳимоя қилаётган бош давлат ҳимоячиси Жозе Эдуарду Кардозу маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз тегишли сўров билан мурожаат этамиз. Эдуарду Кунья импичмент масаласида ваколатларини ошириб юборгани ва ўзининг манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилганига шубҳа йўқ», — дея таъкидлаган адвокат.
Руссефф тарафдорларига кўра, спикер давлат раҳбарини лавозимидан четлатиш жараёнини бошлаш ҳақидаги қарорни ундан ўч олиш мақсадида қабул қилган: президент ва ҳукмрон меҳнаткашлар партияси Куньяга нисбатан аксилкоррупциявий текширув бошлангач, уни қўллаб-қувватлашдан бош тортганди.
Изоҳ (0)