Туркия бош вазири Аҳмед Давутўғлининг истеъфоси АҚШ ва Туркия ҳамкорлигига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бош вазир АҚШга яхши шерик эди, ва биз унинг етакчилигидан миннатдормиз. Бу қандайдир тарзда АҚШ ва Туркиянинг биргаликда ишлаш имкониятига таъсир қилишини кутмаяпман», — деди у ИШИДни заифлаштириш ва йўқ қилиш бўйича умумий стратегияни алоҳида таъкидлар экан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия бош вазири Аҳмед Давутўғли вазирлар маҳкамаси раҳбари лавозимидан икки ҳафта ичида ажралиши мумкинлиги хабар берилган эди. Reuters’нинг манбаларига кўра, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг 21 майга белгиланган навбатдан ташқари съезди якунлари бўйича шундай қарорга келиниши мумкин.
Изоҳ (0)